Ўзбекистонда интернет тезлиги секинлик билан ошаётганига изоҳ берилди

мая 30 / 2019

Картинки по запросу интернет тезлиги

2018 йилнинг 1 декабрида “Ўзбектелеком” интернет каналларининг ўтказувчанлиги 10 баробарга оширилишини эълон қилинганди. Шунга қарамай, кейинги бир неча ой мобайнида симли ва мобил интернет тезлиги барқарор паст даражада қолди.
 
2019 йил апрель ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон халқаро рейтингида етти ўринга кўтарилиб, симли интернет тезлиги (11,8 Мбит/с дан 13,5 Мбит/с) бўйича 124-ўринни эгаллади.
 
“Ўзбектелеком” АКнинг тижорат директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи Алишер Зуфаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларига яқинлашиши учун уланиш технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланувчилар сонини кўпайтириш зарур.
 
“Агар бизни ривожланган давлатлар билан таққосласайдиган бўлсак, улар анча олдин бутунлай оптикага ўтишганини тушуниш керак. Ўтган йили биз мамлакат бўйлаб жами 220 км дан ортиқ оптик-толали алоқа линияларини кенгайтиришга ваъда қилган бўлсак, бугунги кунда 5 минг км.дан зиёд ўтказилди”, — Алишер Зуфаровнинг сўзларини келтиради Spot.uz.
 
Унинг сўзларига кўра, АДСЛ технологиясидан фойдаланган ҳолда интернетга уланган фойдаланувчиларнинг сони оптик алоқадан фойдаланаётганларга тенг.
 
“Мижозларнинг оптикага ўтишларидан манфаатдормиз. Биз 1 Мбит/с тезликдаги чекланмаган интернетдан воз кечдик, энди энг паст тезлик 40, 80 ва ҳатто 100 Мбит/с ни ташкил қилиши учун 2,4 Мбит/с тезликдан воз кечмоқчимиз”, дейди “Ўзбектелеком” вакили.
 
Алишер Зуфаров қайд этишича, бу оптик толали технологияни талаб қилади. Шу боис, бугунги кунда барча кучлар мазкур технологияларни ривожлантиришга йўналтирилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *