Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова вафот этди

янв 22 / 2020

alt

Таниқли актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 72 ёшда оламдан кўз юмди, деб хабар қилади “Ўзбеккино” Миллий агентлиги.

Аида Юнусова 1948 йилда Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилган. 1970 йили театр ва рассомчилик институтининг драма театри ва кино факультетини тамомлаган. Талабалигининг охирги курсида режиссёрлар эътиборига тушиб, кинога таклиф қилинган.

Актриса узоқ вақт давомида турли роллар ижро этган. Жумладан, «Ажойиб хаёлпараст», «Чинор остидаги дуэль», «Оловли йўллар», «Олтин куз», «Меҳригиё», «Зулматни тарк этиб», «Карвон», «Анор», «Биринчи йўловчилар» картиналарида қатнашди.

Актриса сифатида 1989 йилгача «Ўзбекфильм»да фаолият кўрсатди. Шундан сўнг кинони тарк этди. Маълум танаффусдан сўнг яна кинога қайтди ва экранда кўрина бошлади. Аида Юнусова оғир хасталикни бошдан кечирганди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *