Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи миқдори маълум қилинди

дек 18 / 2017

alt

14 декабрь куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритди. Унинг айтишича, шу йилнинг сентябрь ойи ҳолатига биноан Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад 1 млн 346 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда “Кун” нашри ёзади.

Ўзбекистонда бугунги кунда энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади. Вилоятда 3,7 млн киши яшайди. Иккинчи ўриндаги Фарғона вилояти 3,6 млн киши, Қашқадарё вилояти 3,1 млн фуқарога эга.

Шу йилнинг сентябрь ойи ҳолатига биноан 1,3 млн ўзбекистонлик хорижий мамлакатларда яшаб, ишлаяпти. Шу йилнинг январь-сентябрь ойида республикада ўртача ойлик даромади 1 млн 346 минг сўмни (166,31 АҚШ доллари) ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,3 фоизга ўсганини англатади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    19 декабр 2017, 17:47

    Харажати канча булган??? Бунинг хам статистикаси бор! Кани у маълумот?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *