Ўзбекистонда Эркаклар қўмитасини тузиш таклиф қилинди

мар 06 / 2019

alt

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган “Оила энциклопедияси” ҳамда “Хотин-қизлар энциклопедияси” китобларининг тақдимотида Жамила Шермуҳаммедова Эркаклар қўмитасини тузиш таклифи билан чиқди.
 
Қуйида унинг сўзларини тўлиқ келтирамиз: 
"Оилавий ажримлар ҳақида гапирганда, республикамиздаги кўрсаткичларни Европа давлатларидаги билан таққослаш, ўзимизни овутиш, мақташ, айбларимизни хаспўшлаш тўғри эмас. Муаммоларнинг ичига кириб боришимиз керак. Ажримларнинг сабабларини аниқлашимиз, шу бўйича чоралар кўришимиз лозим. Бизда оила миллий қадриятлар ва шарқона маданият пойдеворига қурилади. Айнан мазкур ақидалар билан суғорилган китобларни кўпайтиришимиз керак.
 
Менинг таклифларим бор: келинглар, “Эркаклар энциклопедияси”ни яратайлик. Оилада эркакнинг, отанинг ўрнини кўтармас эканмиз, у ҳақда китоблар ёзиб, мақомини улуғламас эканмиз, оила механизмидаги айрим элементлар яхши ишламайди, ажримлар сони ортаверади. Ёшларга болалигидан оилада ўғиллик бурчи, оталик вазифалари, эрлик масъулияти ҳақида билим бериш зарур. Бу ҳаёт-мамот масаласи. Мен ҳатто Ўзбекистон Эркаклар қўмитасини тузиш таклифи ҳам жиддий ўйлаб кўришга арзийди деб ҳисоблайман".
 
Жамила Шермуҳаммедова
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *