Ўзбекистонда энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касалликлар маълум бўлди

янв 21 / 2019

alt

2018 йилда Ўзбекистонда 154,7 минг кишининг ўлими қайд этилган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,7 фоизга кам. 

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, вафот этганларнинг 60,3 фоизи қон айланиш тизим касалликларидан, 9,7 фоизи турли ўсимталардан, 5,6 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзоларидан, 4 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 20,4 фоизи бошқа касалликлар сабабли вафот этган.

Улар орасида 7,5 минг нафари бир ёшгача бўлган гўдаклар экани айтилмоқда. Болалар ўлимининг 60,5 фоизига перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлар, 16,8 фоизига нафас олиш аъзоларидаги нуқсонлар, 11,7 фоизига туғма аномалия ва 11 фоизига бошқа касалликлар сабаб бўлган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *