Ўзбекистонда биринчи марта жигар трансплантацияси ўтказилди

фев 14 / 2018

alt

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта  беморга тирик донор қариндошдан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди, деб хабар қилади "Халқ сўзи". 

Операция Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркзи директори, академик Феруз Назиров ва Россиянинг Академик В.И.Шумаков номли Трансплантология ва сунъий аъзолар Миллий тиббий тадқиқот маркази директори, академик Сергей Готье раҳбарлигида ўтди.

Жигар циррози билан оғриган 26 ёшли беморга унинг акаси 30 ёшли Ҳаёт Дадахўжаев донорлигида жигар бўлаги трансплантацияси бажарилди.

Жараёнда 21 нафар шифокор, 10 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Операция жараёни қарийб 15 соат давом этди. Ҳозиргача олинган барча таҳлиллар бемор ва донорнинг умумий саломатлиги яхши эканини кўрсатмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Наргиза
    06 март 2018, 16:29

    Эрим жигар серози билан касаланган улага донор булишим мумкунми бунинг учун нима килишим кере оператсия неч пул туради моддий томонлама канака ердамла берилади

  • Мехмон
    19 феврал 2018, 17:00

    Мен хам жигар циррози касаллиги б.н 2010 йилдан бери огрийман.Фаргона вилояти Тошлок туман да яшайман. Шифокорларимизи бундай ютугидан хурсанд булдим.Мен вилоятда туриб бирорта яхши Шифокор б.н гаплашсам буладими.илтимос ердам берилар 905376662 Шерали.

  • Мехмон
    19 феврал 2018, 16:58

    Мен хам жигар циррози касаллиги б.н 2010 йилдан бери огрийман.Фаргона вилояти Тошлок туман да яшайман. Шифокорларимизи бундай ютугидан хурсанд булдим.Мен вилоятда туриб бирорта яхши Шифокор б.н гаплашсам буладими.илтимос ердам берилар 905376662 Шерали.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *