Ўзбекистонда "Бирга ўқиймиз" лойиҳасига старт берилди

мар 15 / 2017

alt

Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ходимлари "Бирга ўқиймиз" лойиҳаси ишлаб чиқди. Лойиҳа 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиш ижроси доирасида амалга оширилди.

Ундан кўзланган асосий мақсад, мактаб ёшидаги болаларга хорижий тилларни ўргатишни янада такомиллаштириш, ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини ошириш, уларни кутубхоналарга жалб қилишдан иборат, деб хабар беради ЎзА. 

"Бирга ўқиймиз" қўшма лойиҳаси доирасида инглиз ва немис филологияси факультетларининг лойиҳада иштирок этадиган 3-курс талабалари учун таништирув семинар машғулотлари ўтказилди. Уларда талабалар чет тилини ўқитиш бўйича "Story telling" инновацион методикаси билан таништирилди. 

Белгиланган тадбирлар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг тегишли кафедралари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Британия Кенгаши, Тошкентдаги Гёте институти ҳамда ҳамкор умумтаълим мактаблари билан биргаликда ўтказилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    16 март 2017, 15:36

    Ассалому алайкум, албатта бу яхши лойиха лекин чегалаланган доирада номигагина "хўжакўрсинга" бўлиб қолмаслиги лозим, вилоятлар,туман ва қишлоқларда ҳам китоб ўқувчи ёшларимиз, китобхон зиёлилармиз борку, кенг қамровли бўлса яхши бўларди. Бу борада оммавий ташвиқот тарғибот ишларини кенгайтириш керак!

  • Мехмон
    15 март 2017, 20:01

    Фақат ёшлар билан чекланиш керак эмас, масалан мен 60 ёшдаман, 3 та тилда китоб ўқийман, Story telling" инновацион методикаси мени ҳам қизиқтириб қолди, у билан интернет орқали қандай танишиш мумкин,маслаҳат беринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *