Ўзбекистонда амалдорларнинг ваъдалари бажарилишини кузатиб борувчи сайт очилди

июл 15 / 2019
Ўзбекистонда президент, бош вазир, ҳоким, вазирлар ва бошқа йирик амалдорлар берган ваъдалари ва уларнинг бажарилиш муддатларини рўйхатга олиб, кейин уларнинг бажарилишини кузатиб борадиган янги Vada.uz сайти ишга тушди.
alt
Ҳозирда сайтда эълон қилинган 24 та ваъданинг 3 таси бажарилган, 9 таси бажарилмаган ва 12 таси “бажарилмоқда” – мақомида.
 
Журналистлар учун ID карталар, ЙПХ ходимлари учун 1 июлдан боди камералар жорий этилиши, Ўзбекистонда лоукостер авиакомпаниянинг пайдо бўлиши, барча метро бекатларида Wi-Fi пайдо бўлиши, интернет тезлиги 10 баравар ошиши ва бошқалар бажарилмаган ваъдалар рўйхатидан ўрин олган.
 
Ушбу сайт яратувчилари мана шундай намойишли мониторинг орқали ваъда берувчи амалдорларга уларнинг ваъдаларини доимий эслатиб туришни ва уларнинг ваъдаларини бажаришга қўшимча стимул бўлишга умид қилишмоқда.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг