Ўзбекистонда 1994 йилдан буён 55 тоннадан ортиқ наркотик модда йўқ қилинди

ноя 08 / 2016

alt

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ташкил этилганига 20 йил тўлиши муносабат билан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

ЎзА ёзишича, марказ бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари устидан назорат соҳасида давлат стратегиясининг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда бевосита иштирок этмоқда. Ўтган даврда наркотик моддаларнинг тарқалиши ва ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича учта узоқ муддатли чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, амалга оширилди. Ҳозирги кунда мутасадди вазирлик ва идоралар, шунингдек, жамоат ташкилотлари иштирокида 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастур ижроси изчил таъминланмоқда.

Мамлакатимизда гиёҳвандлик профилактикаси соҳасида ижобий тенденциялар кузатилмоқда. Гиёҳвандлик билан бирламчи касалланиш кўрсаткичи кескин камайган.

Марказ томонидан идоралараро маълумотлар базаси яратилди ва жорий этилди. Бу база энг илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида ўзаро маълумотлар алмашинувида муҳим ўрин тутмоқда.

Халқаро мажбуриятларни ижро этиш доирасида ҳар йили 26 июнь - Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш кунида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мусодара этилган наркотик моддалар анъанавий равишда ёқиб юборилмоқда. 1994 йилдан буён 55 тоннадан зиёд наркотик модда йўқ қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *