Ўзбекистонда 17 ёшгача қизларнинг қанчаси она бўлгани ва унинг сабаблари айтилди

сен 17 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда ёшларга оид давлат сиёсатини янада самарали рўёбга чиқариш ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан вакиллик ва ижро ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради ЎзА.

Хабарда келтирилган маълумотга кўра, жорий йилда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган.

6 мингдан ортиқ ёш оилалар ажрими қайд этилган. Бунинг сабаблари сифатида ёшларни тарбиялашда оиланинг ўрни сусайиб бораётгани, ёш йигит-қизлар оила қуриш, эрта никоҳ ҳақида умуман тушунчага эга эмаслиги айтилган.

Шунингдек, мажлисда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ҳам қатор камчиликлар мавжудлиги, уларни муносиб иш билан таъминлаш, жумладан, улар учун барқарор ҳамда истиқболли иш ўринларини яратиш, ёшларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларига иш берувчилар томонидан риоя этилиши устидан қатъий назоратни йўлга қўйишни тақозо этиши, ҳар йили мамлакат меҳнат бозорига таълим муассасаларини тамомлаган қарийб 450 минг ёш ўғил-қиз кириб келаётгани таъкидланган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *