Ўзбекистон визасини 300 долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

фев 12 / 2019

alt

Туркманистон республикаси фуқароси М.К. фуқаро З..Ж.ни алдаб, ишончига кириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, унинг Туркманистонда яшовчи холаси Н.Ж.га Ўзбекистон Республикаси визасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ва ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда,  Бухоро шаҳар “Намозгоҳ” кўчасида жойлашган “Мирхан” кафеси олдида кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ долларини олган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Туркманистон Республикаси фуқаросиМ.К.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *