Ўзбекистон ҳукумати Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

ноя 11 / 2016

alt

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШда 75 ёшида вафот этди. 10 ноябрь куни шоирнинг жасади Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонига дафн этилди.

ЎзАда ҳукуматнинг атоқли жамоат арбоби Абдулла Орипов вафоти муносабати билан таъзияномаси эълон қилинди:

Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради.ƒ‚‚ 

Абдулла Орипов 1941 йили Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Некўз қишлоғида туғилди. 1963 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетини тамомлади.ƒ‚‚ 

У ўз меҳнат фаолиятини "Шарқ юлдузи" журналида адабий ходим сифатида бошлади. Кейинчалик мамлакатимизнинг турли нашриётларида муҳаррир, "Гулхан" журнали бош муҳаррири, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги директори вазифаларида меҳнат қилди. Кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида фаолият кўрсатиб, адабий маслаҳатчиликдан ушбу нуфузли ижодий ташкилотнинг раиси лавозимигача бўлган масъулиятли йўлни босиб ўтди.ƒ‚‚ 

Улкан сўз санъаткори, нодир истеъдод эгаси Абдулла Ориповнинг бетакрор ижоди теран миллий руҳи ва ҳаётийлиги билан ўзбек адабиёти хазинасидан муносиб ва мустаҳкам ўрин олди. У ўзининг сермазмун, бадиий юксак шеър ва достонлари, драматик ва публицистик асарларида она юртимиз ва халқимизга, азалий қадриятларимизга меҳр ва садоқат туйғусини беқиёс маҳорат билан тараннум этди.ƒ‚‚ 

Абдулла Орипов мустақил Ватанимиз - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи сифатида эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллади.ƒ‚‚ 

Абдулла Орипов узоқ йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбари сифатида республикамиздаги адабий муҳит ва ижодий жараённи жонлантириш, шоир ва ёзувчилар фаоллигини ошириш, уларни янги ижодий марраларга йўналтириш, ёш ижодкорларни тарбиялаш ва профессионал маҳоратини юксалтириш ишларига муҳим ҳисса қўшди. Айни пайтда, кўзга кўринган жамоат арбоби сифатида мамлакатимизнинг маданий ҳаётида фаол иштирок этиб, халқимиз ўртасида миллий ғоямиз тамойилларини кенг тарғиб этиш, жамиятимизнинг маънавий асосларини янада мустаҳкамлаш йўлида жонбозлик кўрсатди.ƒ‚‚ 

Абдулла Орипов кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати ва Сенати аъзоси сифатида ҳам самарали фаолият олиб борди.ƒ‚‚ 

Улуғ шоир ва адиб Абдулла Ориповнинг ўзбек адабиёти ва санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У "Ўзбекистон халқ шоири", "Ўзбекистон Қаҳрамони" фахрий унвонлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти ва "Дўстлик" ордени билан мукофотланган эди.ƒ‚‚ 

Атоқли шоир, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Абдулла Ориповнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.ƒ‚‚ 

Ш.Мирзиёев, Н.Йўлдошев, Н.Исмоилов,ƒ‚‚ 
Х.Султонов, З.Рўзиев, А.Қаюмов, С.Ғаниева,ƒ‚‚ 
М.Аҳмедов, С.Саидов

Фото: ЎзА

UZ24: Хабар ва янгиликларниƒ‚‚ƒ‚‚ƒ‚‚ Facebookƒ‚‚ƒ‚‚ƒ‚‚ ҳамдаƒ‚‚ƒ‚‚ƒ‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *