Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат +38 даражадан ошмайди, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади

авг 12 / 2019

alt

Бошланган ҳафта давомида республикамиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати пасаяди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 августдан баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
 
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси 14-15 августда 13-18°, 16-17 августда 15-20°, кундузи 14 августда 23-28°, 15-17 августда 30-35° гача кўтарилади. 
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 14-16 августда 27-32°, 17 августда 30-35° бўлади. 
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 14-15 августда 25-30°,16-17 августда 30-35° гача кўтарилади. 
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 14 августда 18-23°, 15-17 августда 15-20°, кундузи 14-16 августда 29-34°, 17 августда 33-38° бўлади. 
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 15-20°, кундузи 14 августда 27-32°,15-17 августда 25-30° бўлади. 
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида 14-15 августда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси 14 августда 12-17°, 15-17 августда 8-13°, кундузи 14-15 августда 15-20°, 16-17 августда 20-25° гача кўтарилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *