Ўзбекистон ҳудудида 4 баллгача зилзила содир бўлди

дек 20 / 2019

alt

Бугун, 20 декабрь куни Тошкент вақти билан 16:39 да мамлакатимизда зилзила кузатилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила маркази Афғонистон. Координаталар 36,64 градус шимолий кенглик, 70,36 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,5. Чуқурлик ҳ=202 км..

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 524 км;3 балл

Наманган: 498 км;3 балл

Андижон: 492 км;3 балл

Фарғона: 434 км;3 балл

Гулистон: 449 км;3 балл

Жиззах: 444 км;3 балл

Самарқанд: 448 км;3 балл

Бухоро: 624 км;3 балл

Термиз: 281 км;4 балл

Қарши: 472 км;3 балл

Навоий: 579 км;3 балл

Урганч: 1000 км;2 балл

Нукус: 1124 км;2 балл

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *