"Ўзбекистон темир йўллари" ўқувчи ва талабалар учун чегирмалар белгилади

ноя 11 / 2016

alt

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 31 октябрдаги буйруғига биноан, олий таълим муассасалари меҳнат жамоаси ва талаба-ёшларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида доимий яшаш жойларидан иштирок этишларига шароит яратиш мақсадида қисқа муддатли таътил эълон қилинган эди.

Ўрта-махсус таълим ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-5 декабрь кунлари эълон қилинган қўшимча таътил вақтида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматидан хабар қилинишича, республиканинг ички йўналишларида йўл чипталарни харид қилиш учун 50 фоизлик имтиёз белгиланди.

Қўшимча маълумот учун 1005 рақамига мурожат қилиш мумкин.

Фото: railway.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Мехмон
    23 ноябр 2016, 19:06

    Имтиёзларни факат сайлов даврида эмас,доимий тарзда татбик этиш керак.Давлат бу билан камбагал булиб колмайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *