"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ қишки таътилдаги чегирмалар бўйича маълумот берди

дек 18 / 2019

alt

Йўловчилар, хусусан, талабалар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчиларидан келиб тушаётган мурожаатлар сони ортиб бораётганлиги сабабли, қишки таътил вақтида маҳаллий йўналишдаги поездларга (бориб-келишга) тақдим этилаётган имтиёзлар хусусида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Таъкидлаш лозимки, ҳар йили икки ҳафталик қишки таътил ўтказиладиган кунларда Ўзбекистон Республикаси ОТМ талабалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчилари учун қишки таътил вақтида тақдим этиладиган чегирмалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига (1992 йил 22 декабрдаги) мувофиқ йилнинг охирги тўрт кун ва янги йилнинг биринчи ўн куни давомида белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги баёнига мувофиқ, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар талабалари ва ўқувчиларининг доимий  яшаш  жойларига бориб келишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 14 декабридан 20 декабрига қадар ва 2020 йилнинг 2 январидан 7 январигача бўлган давр учун чиптанинг тариф қисмидан 50% миқдорида чегирма берилади.

Аввал расмий эълон қилинган муддат (яъни, 16.12.2019 й.дан 22.12.2019 йилгача ҳамда 28.12.2019 йилдан 06.01.2020 йилгача) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баённомаси имзоланишидан олдин белгиланганлигини маълум қиламиз.

Йўловчилар билан “Ўзтемирйўлйўловчи АЖ ўртасида юзага келган тушунмовчиликлар сабабли ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *