Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича бешта энг илғор давлатлар қаторига кирди

авг 14 / 2019

alt

13 август куни юртимиз ҳожилари ҳаж амалларини мукаммал адо этиб, Мино водийсидан меҳмонхонага эсон-омон қайтди. Шу муносабат билан “Ҳаж – 2019” ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда бу йил 7000 дан ошиқ юртдошимиз ҳаж амалларини мукаммал адо этгани, қувончли ва ибратли жиҳати бу йил Ўзбекистон энг тартибли, ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича бешта илғор давлатлар қаторига киритилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда ҳожиларнинг саломатликлари борасида шифокорлар гуруҳи маълумотлари тингланди.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *