Ўзбекистон ОТМларига 14 ёшдан 87 ёшгача бўлган 1 млн 66 минг нафардан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди

июл 16 / 2019

alt

2019/2020 ўқув йили учун республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Шундан: 
 
– Кундузги таълимга - 718 097 нафар;
– Кечки таълимга - 13 821 нафар;
– Сиртқи таълимга - 335 007 нафар.
 
Қуйидаги ОТМларда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган:
 
1. Самарқанд давлат университети - 74 377 нафар
2. Андижон давлат университети - 45 977 нафар
3. Қарши давлат университети - 44 676 нафар 
4. Фарғона давлат университети – 42118 нафар
5. Урганч давлат университети – 39 405 нафар
 
Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари:
 
1. ЎзМУ Жиззах филиали – 29.47
2. Андижон тиббиёт институти – 21.49
3. Самарқанд давлат университети – 17.97
4. Термиз давлат университети Денов филиали – 17.33
5. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали – 17.11
 
Энг катта танлов кўрсаткичи Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиалида  - 1 / 29,5 ;
 
Энг паст танлов кўрсаткичи Миллий рақс ва хореография олий мактабида - 1/2,1.
 
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ҳужжат топширган энг ёш абитуриент 14 ёш, энг ёши улуғ абитуриент 87 ёшда.
 

Эслатиб ўтамиз, қабул жараёни 15 июндан 15 июлгача давом этди. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90 та олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ва 201 та Давлат хизматлари марказларида 4 500 дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *