Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва "Вақф" фонди ижтимоий тармоқлардаги хабарларга муносабат билдирди

мар 27 / 2019

alt

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 25 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган, идоранинг расмий иш қоғози нусхасига ёзилган ва бир нечта шахслар тўғрисида маълумотлар келтирилган ҳужжат сохта ва қалбаки эканини маълум қилади.
 
Бу каби асоссиз уйдирма хабарларни тарқатишдан мақсад Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ижобий ўзгаришларни ёмонлаб кўрсатиш ҳамда мўмин-мусулмонлар орасига ишончсизлик уруғини сочишдан ўзга нарса эмас.
 
 
Баъзи бир ҳасадгўй кимсалар халқимиз орасида норозилик кайфиятини уйғотиш мақсадида, фитна чиқариш илинжида турли уйдирмаларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишдан тап тортишмаяпти. Буларга алданиб қолмаслигимиз керак. Шундай ёлғон хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш қонун билан тақиқланади, Ислом динида эса қаттиқ қораланади, дейилади хабарда.
 
Шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фонди айни кунларда ижтимоий тармоқларда фонди ҳақида асоссиз гаплар тарқалаётганига муносабат билдирди. 
 
"Фонд фаолияти билан таниш бўлмаган ва унинг шаффофлик механизмларидан хабари йўқ баъзи инсонларнинг унинг фаолиятига нисбатан ўринсиз айбловларни билдириши мумкин.
 
Фонд фаолияти vaqf.uz сайтида яратилган электрон ҳисоблаш тизими орқали жамоатчиликка яққол кўриниб туради. Унда бир кун, бир ҳафта ҳаттоки бир ой мобайнида келиб тушган маблағлар ҳақида ҳисобот онлайн режимда намоён бўлади. Шунингдек, Фонд фаолиятини мустақил кузатувчилардан иборат махсус ҳайъат томонидан назорат қилиб борилади.
 
Фонд фаолиятининг доимий равишда ёритилиши орқали қанча маблағ қайси йўналишда сарфлангани, кимларга қанча миқдорда моддий кўмак кўрсатилгани ҳақида маълумотлар сайт ва телеграм каналлари орқали бериб борилмоқда.
 
Фонд раҳбари томонидан ҳар чоракда матбуот анжумани уюштирилган ҳолда жамоатчилик ва ОАВ вакилларига ҳисобот бериб бориш тизими эса фаолиятни таҳлил қилишда қўл келмоқда. Ҳатто Фонд фаолияти ҳисоботи Саудия Арабистони шаҳарларида ҳам амалга оширилди.
 
Фонд томонидан зиёратгоҳлардан келиб тушадиган маблағлар инкассация хизматлари ходимлари томонидан қабул қилиниб банкка топширилади, сўнг ўрнатилган тартибга асосан тақсимланган ҳолда эҳтиёжлар учун йўналтирилади.
 
Айрим ижтимоий тармоқларда бирёқлама, ассосиз ёндашувларни тарқатишдан кўзланган мақсад одамларни ҳақиқий ҳолатдан чалғитиш, уларда ишончсизлик уйғотиш, юз йилдан кейин қайта тикланган буюк исломий қадриятни яна йўқ қилишдан иборат", дея таъкидланади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *