Ўзбекистон Миллий университетининг янги кўриниши қандай бўлиши мумкин? (ФОТО)

мая 16 / 2016

Университетнинг ахборот хизмати ана шу лойиҳаларнинг айримларини ҳавола этди.

Ҳавола этилган суратлардан бирида метронинг “Беруний” бекати томонидан ЎзМУга қараб бориладиган равон йўллар ва йўлаклар, рамзий дарвозанинг кўриниши акс этган:

alt

Қайд этилишича, ЎзМУ ректори лойиҳага кўра рамзий дарвозада жойлашган Мирзо Улуғбекнинг маҳобатли ҳайкалини университетнинг Бош майдонига ўрнатилишини таклиф қилган.

Яна бир суратда метронинг “Беруний” бекати билан ЎзМУ ҳудуди оралиғида бунёд этилажак хиёбон, енгил машиналар сақланадиган махсус майдон (стоянка) ўз аксини топган.

alt

Шунингдек, тақдим этилган бошқа суратларда университет ҳудудига кириб-чиқиш йўлаги ва эшигини

alt
университет Бош биносига кириладиган жойнинг кўринишини

alt
Миллий университет рамзига айланган Бош бино ҳудудини кўриш мумкин.

alt

Хабарда мазкур лойиҳа муаллифлари ва лойиҳа қачон амалга оширилиши ҳақида маълумот берилмаган.

  • Мехмон
    23 мая 2016, 22:17

    yangi universtetga ham kirish "tanish-bilish" bob ketishini oldini olish kerak !!!!!!!!!

  • rameo
    21 мая 2016, 11:02

    Mana shunday sharoitlarni yaratib berayotgan muxtaram Prezidentimzni umrilari uzoq bo'lsin!

  • Мехмон
    17 мая 2016, 20:17

    гап йук мана бино шундай биноларда укишни жуда хохлайман худо хохласа албатта

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *