Ўзбекистон "Harper's Bazaar"нинг энг саёҳатбоп Топ-20 рўйхатида биринчи!

янв 06 / 2020

alt

Американинг “Harper's Bazaar” нашри 2020 йилда албатта саёҳат қилиш лозим бўлган 20 та энг яхши йўналишни рўйхатини тақдим қилди, унга кўра, Ўзбекистон биринчи ўринда.

“Сайёрамизда бизни ҳайратга солувчи Эйфель минораси, Сидней опера театри ва Пирамидалар каби бир нечта сунъий иншоотлар бор. Улар бизни суратлар орқали ўзига чорлайди ва биз ўша томонлар сари ошиқамиз. Мана шу ёдгорликлар қаторига яна бир мўъжиза – Самарқанд марказий майдонида жойлашган уч бино, мураккаб нақш ва мовий гумбазли Регистонни қўшиш вақти келди”, – дейилади мақолада.

Шунингдек, унда 2016 йилда ҳукуматдаги ўзгаришлар мамлакат туризмида сезиларли силжишга замин яратгани таъкидлаб ўтилади. “Янги инфратузилмалар барпо этилди, бутик-отеллар пайдо бўла бошлади, ресторанлар эса Марказий Осиё таомларини хуш кўрувчи мижозларга хизмат кўрсатишни бошлашди”, – дея изоҳ берилади унда.

“Harper's Bazaar” барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорлар экан, Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда Фарғона водийсига алоҳида урғу бериб ўтган. “Фарғона водийси нафақат дунёдаги энг яхши кулолчилик буюмлари билан, балки сервиқор Тянь-Шань тоғлари билан ўралган гўзал манзарани ҳам намоён этади”, – дейилади сайтда. Журналда қайд этилишича, Топ-20 рўйхатига киритилган давлатлар келгуси ўн йилликнинг охирига келиб халқаро миқёсда энг “қайноқ” туристик нуқталарга айланиши кутилмоқда. Рўйхатда иккинчи ўринни - Ботсвана, учинчи ўринни Сидней (Австралия) эгаллади. Шунингдек, рўйхатдан Хьюстон (АҚШ), Бразилия, Япония, Нью-Йорк (АҚШ), Франция, Уругвай, Австрия ҳам жой олган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *