Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов оғир аҳволда шифохонага тушиб қолди

янв 17 / 2019

alt

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фильмда суратга тушаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб қолган, деб хабар беради ЎзА.

Пўлат Саидқосимовни 15 январь куни кечқурун қорин соҳасидаги оғриқ безовта қила бошлаган. Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси хирурглари томонидан бемор кўрилиб, унда “Ўткир ичак тутилиши” ташхисига шубҳа қилинади. Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти зудлик билан вилоятда ташкил этилган вертикал бошқарув асосида беморга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилган. Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази Фарғона филиалининг олий тоифали юқори тажрибали хирурглари Умид Сирожиддинов ва Ҳожиакбар Ҳожиевлар бошқарма бошлиғи топшириғига асосан қисқа вақт ичида Қўқон шаҳрига етиб келишиб, беморни барча юқори технологик мураккаб текширувлардан ўтказди. Беморга шошилинч операция ўтказилиши ва бунинг учун беморни қисқа муддатли тайёрловдан ўтказилиши тавсия этилган, лекин бемор ва унинг қариндошлари беморни Тошкент шаҳрига олиб бориш имкониятини яратиб берилишини илтимос қилишган. 

Шундан сўнг мутахассислар консилиуми ташкил этилиб, бемор реаномобилда Тошкент шахри Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб келинган. Беморни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Ҳаджибаев ўзи кўрикдан ўтказиб операция амалиётини хам шахсан ўзи амалга оширган, дейилади хабарда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *