Ўзбекистон Германия билан техника соҳасида мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

ноя 20 / 2018

alt

Бугун, 20 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов Берлин техника университети ижрочи директори Арнолд Штернгарсни қабул қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Музокараларда Германия таълим тизимининг ижобий жиҳатлари қайд этилиб, ундаги илғор тажрибаларни юртимиз олий таълим тизимига жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Тошкент давлат техника университетида Берлин техника университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилган амалий тадбирларни кенгайтиришга келишиб олишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *