Ўзбекистон фуқароси террорчилик ташкилотига молиявий ёрдам берганликда айбланиб 10 йилга қамалди

мар 16 / 2019

alt

Ўзбекистон фуқароси Абдувоҳид Мирзабоев 14 март куни террорчилик ташкилотига молиявий ёрдам берганликда айбланиб, Новосибирск суди томонидан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Тергов маълумотларига кўра, Мирзабоев ИШИДнинг кўп сонли бўлинмаларидан бири — «Жамоат ат-Тавҳид вал-Жиҳод»га молиявий ёрдам кўрсатган. Абдувоҳид тўданинг уч нафар аъзоси билан мунтазам ёзишма олиб борган.

Терговнинг аниқлашича, айбланувчи уларга синов тариқасида «Киви-кошелёк» тўлов тизими орқали 133 рубль 84 копейка (икки доллар) пул ўтказган.

Шунингдек, судланувчи ўз атрофидагиларни Сурияга кетишга тарғиб қилгани ҳам айтилган.

Гумонланувчи 2018 йил май ойида Россия Федерал хавфсизлик хизмати Новосибирск бошқармаси ходимлари томонидан ушланган

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *