Ўзбекистон Фанлар академияси президентининг виртуал қабулхонаси очилди

дек 07 / 2016

alt

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Шавкат Салиховнинг виртуал қабулхонаси (fa-vq.uz) очилди. Энди турли долзарб масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар билан тўғридан-тўғри Академия президентига мурожаат қилиш мумкин.

Бунда мурожаатни икки усулда €“ (0 371) 233 59 86 рақамига қўнғироқ қилиб ёки fa-vq.uz манзилидаги махсус мурожаат шаклини тўлдириб юбориш мумкин. Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. 

Фанлар академияси, унинг тизимидаги муассаса ва ташкилот раҳбарлари жисмоний ва юридик шахслар учун шахсий қабуллар ташкил этмоқда. Бундан ташқари, мурожаатлар academy@academy.uz электрон почта манзили орқали ҳам қабул қилинмоқда. 

Буларнинг барчаси Ўзбекистон Фанлар академияси тизимида мурожаатлар билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаш, муаммоларга ўз вақтида ечим топишда муҳим омил бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *