Ўзбекистон делегацияси ШҲТ Иккинчи аёллар форумида иштирок этади

мая 15 / 2019

alt

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Иккинчи Аёллар форумида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилаётган форум 5 та сессиядан иборат бўлиб, унда минтақалараро ҳамкорликнинг гендер масалалари, аёлларнинг инклюзив ва барқарор ривожланишида аёлларнинг роли, ШҲТ ривожида хотин-қизларнинг ролини яхшилаш, таълим ва соғликни сақлаш тизимига инвестициялар жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинади.

Форумнинг иккинчи кунида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг иккинчи аёллар форуми ҳамда оналар кунига бағишланган “Аждодлар мероси” амалий санъат Республика ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

ШҲТ Биринчи Аёллар форуми 2018 йилнинг 15-18 май кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтганди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *