Ўзбекистон бозорларида декабрь ойидаги нарх-наволар: Нима? Қаерда? Қанча?

дек 11 / 2018

alt

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишда давом этмоқда. 

Бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 10 декабрь ҳолатидаги нархлари қуйидагича:

Ун

1 500 сўмдан 4 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1 500 сўмдан 2 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Андижон вилоятидаги Янги шаҳар бозори –  3 500 сўмдан 4 000 сўмгача. 

Макарон

2 500 сўмдан 6 000 сўмгача

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий бозорида 2 500 сўмдан 3 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида 4 000 сўмдан 6 000 сўмгача

Шакар

4 200 сўмдан 5 500 сўмгача 

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида 5 000 сўмдан 5 500 сўмгача. 

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозорида 4 200 сўмдан 4 500 сўмгача.

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан 13 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида 8 000 сўмдан 10 500 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида 10 000 сўмдан 13 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 500 сўмдан 3 500 сўмгача

Аксарият бозорларда сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин. Энг арзони эса 1500 сўмдан сотилмоқда. 

Тухум

450 сўмдан 700 сўмгача 

Бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.  

Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.

Мол гўшти

26 000 сўмдан 40 000 сўмгача 

1 кг. мол гўштини 26 000 сўмдан 40 000 сўмгача бўлган нархларда сотиб олиш мумкин. Ушбу нарх ўтган ҳафталарга қараганда арзонлашганини кўрсатади.   

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида. 1 кг. мол гўштининг нархи 26 000 сўмдан бошланса, энг қиммат нарх 40 000 сўмгача.   

Пойтахтимиз марказий бозорларида 1 кг. мол гўштини 28 000 сўмдан 38 000 сўмгача харид қилиш мумкин. 

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 44 000 сўмгача 

Бу ҳафтада нархлар ўзгаришсиз қолган. 

Пойтахт бозорларида 1 кг. қўй гўшти 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги “Фарҳод” бозорида  1 кг. қўй гўшти 28 000 сўмдан 39 000 сўмгача. 

Энг қиммат нарх Андижондаги Янги шаҳар бозорида 1 кг. қўй гўшти 42 000 сўмдан 44 000 сўмгача. 

Товуқ гўшти

13 000 сўмдан 20 000 сўмгача 

Товуқ гўшти мамлакатимиз бозорларида бироз қимматлашди.

Энг қиммат нарх Фарғона Марказий деҳқон бозорида 18 500 сўмдан 20 000 сўмгача.

Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида 12 000 сўмдан 18 000 сўмгача.

Ўтган ҳафтада ушбу бозордан 1 кг. товуқ гўштини ўртача 11 000 сўмдан 15 000 сўмгача бўлган нархларда харид қилиш мумкин эди. 

Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 17 000 сўмдан сотилмоқда. 

Гуруч

3 500 сўмдан 14 000 сўмгача 

Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз қимматлашди. 

Энг қиммат нарх Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозорида 4 700 сўмдан 14 000 сўмгача.

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Фарҳод деҳқон бозорида 3 500 сўмдан 10 000 сўмгача.

Картошка

1 100 сўмдан 3 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Чорсу деҳқон бозорида 1 100 сўмдан 2 000 сўмгача. 

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 2 000 сўмдан 3 000 сўмгача. 

Пиёз

500 сўмдан 1 500 сўмгача 

Энг арзон нарх пойтахт марказий бозорларида  500 сўмдан 1 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Андижон вилоятидаги Янги шаҳар бозорида 1 250 сўмдан 1 500 сўмгача. 

Сабзи

800 сўмдан 2 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Фарҳод деҳқон бозорида 800 сўмдан 2 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозорида 2 000 сўмдан 2 500 сўмгача.

Помидор

3 000 сўмдан 11 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкентдаги Юнусобод деҳқон бозорида 3 000 сўмдан 5 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Нукус Марказий деҳқон бозорида 5 000 сўмдан 11 000 сўмгача.

Бодринг

4 000 сўмдан 13 000 сўмгача

Энг арзон нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида 4 000 сўмдан 4 500 сўмгача.

Энг қиммат нарх Навоий шаҳри “Саҳоват” МЧЖга қарашли Марказий деҳқон бозорида 11 000 сўмдан 13 000 сўмгача

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *