Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликлар ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

окт 10 / 2016

alt

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 11-12 октябрь кунлари республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.13 октябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 15-20 м/сгача кучаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 22-27 даражани ташкил этади. 13 октябрь куни кечаси 5-10, кундузи 15-20 даражага етади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси 9-14дан 1-6, кундузи 18-23 дан 15-20 даражага ўзгариб туради.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 22-27дан 15-20 даражагача ўзгариб туради. Сурхондарёда 29 даражагача исийди.

Фарғона водийсида кечаси 8-13, кундузи 22-27дан 15-20 даражагача ўзгариб туради.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 3-8дан -2 даражагача, кундузи 15-20дан 7-12 илиқгача пасаяди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *