Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликлар 18 майга қадар давом этади

мая 16 / 2016

alt

Гидрометеорология марказидан хабар қилинишича, Тошкентда ва республиканинг баъзи ҳудудларида ёғингарчиликлар 18 майга қадар давом этади.

Нукус, Урганч, Навоий, Бухоро, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида 18 май куни ҳаво ўзгариб туради.

Ҳарорат Тошкентда кечаси 15-17, кундузи 25-27 даража илиқни ташкил этади. Шунингдек, эсаётган шамол  тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Дам олиш кунларида кузатилган тинимсиз ёмғир сабабли Тошкент кўчаларини сув босди. Маълумотларга кўра, ўтган ҳафта давомида ёғингарчиликлар миқдори 19 ммни ташкил этди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *