«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилди

фев 26 / 2019

alt

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Наврўз байрами муносабати билан республика ичидаги барча авиақатновлар чипталарига чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
 
Чегирмалар 21 мартдан 24 мартга қадар амал қилади.
 
Якка йўловчиларга 30 фоизлик, туристик гуруҳлар (беш ва ундан ортиқ киши), мактаб, коллеж, лицейлар ўқувчилари ва ОТМлар талабалари, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа идоралар тизимидаги махсус ўқув муассасалари тингловчиларига 40 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.
 
Икки ва ундан ортиқ кишидан иборат оилалар — эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари; 18 ёшгача фарзандлари бўлган ота ёки она 50 фоизлик чегирмадан фойдаланиши мумкин.
 
Пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларга ҳам 50 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *