"Ўзбекистон ҳаво йўллари"га қарашли яна бир Dreamliner ишдан чиқди

янв 14 / 2019

alt

Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 Dreamliner 11 январь куни Дубайдан учиб келгандан сўнг, рейсдан олинган. Хабарларга кўра унинг моторидан қиринди топилган. Мотор шу қиринди ҳисобига ишдан чиққан.

Регистрация рақами UK-78701 бўлган бу самалёт яқин вақтдаги ишдан чиққан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ихтиëридаги иккинчи Dreamliner’дир.

Ҳозирча Uzbekistan Airways раҳбарияти ҳали икки йил ҳам ишлатилмаган энг қиммат йўловчи самалётларининг кетма-кет ишдан чиқаëтгани ҳақидаги расмий ахборот бермади.

UZ24Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *