"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК жорий йилнинг 9 ойи давомида 16 692 парвозни амалга оширди

окт 31 / 2016

alt

€œЎзбекистон ҳаво йўллари€ миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 9 ойи давомида 16 692 та авиапарвозни амалга оширган. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

МАК томонидан январь-сентябрь ойлари мобайнида 1 882 000 нафар йўловчи ўз манзилига етказилди. €œЎзбекистон ҳаво йўллари€ миллий авиакомпаниясининг юк ташувчи самолётлари орқали 734та рейс амалга оширилиб, 30 минг тоннадан ортиқ юк ташилди.
 
Ҳисобот даврида Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналишида янги авиапарвоз йўлга қўйилди, Boeing-787 Dreamliner самолёти қабул қилинди, Тошкент шаҳрида янги €œТошкент-4€ терминали қурилиши белгиланди. Айни вақтда яна 2 та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Фото: UZ24

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚ Facebook‚‚ ҳамда‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *