Ўзбекистон "Адолат" социал демократик партияси журналистлар учун танлов эълон қилди

мая 16 / 2016

alt

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятини тарғиб қилувчи энг яхши журналистик материал учун “Куч — адолатда!” кўрик-танловини эълон қилади.

Танловга 2015 йил 1 июлдан 2016 йил 1 июнгача газета ва журналлар, интернет-сайтларда чоп этилган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ҳамда радиоэшиттиришлар қабул қилинади.

Материаллар танловга таҳририятлар тавсияси билан, шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари орқали, 2016 йилнинг 10 июнигача муаллифнинг иш жойи, телефон рақами, манзили ҳақидаги маълумотлар ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши лозим.

Кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорларига диплом ва қимматбаҳо совғалар 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида топширилади.

Материаллар қуйидаги манзилга юборилиши лозим: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй.

“Адолат” СДП матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *