Ўзбекистон 2022 йилда ШҲТга раислик қилиши мумкин

дек 06 / 2019

alt

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ШҲТга икки марта раислик қилган. 2003-2004 йилларда биринчи раислиги даврида кузатувчи мақоми тўғрисидаги муҳим ҳужжат имзоланган. Натижада ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлатлар мақомига қуйидагилар эга бўлди: 2004 йилда Мўғулистон, 2005 йилда Ҳиндистон, Покистон ва Эрон.

2015-2016-йилларда Ўзбекистоннинг иккинчи раислиги ташкилот тарихидаги муҳим воқеалар билан ҳам ажралиб турарди. Айнан шу даврда Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга аъзо бўлиши масалалари фаоллашди. Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари 2017 йилнинг июнь ойида ташкилотнинг тўлиқ аъзоларига айланди.

Ҳозирги вақтда Россия ШҲТга раислик қилади, келгуси йилдан раислик Қирғизистонга ўтади. 2019 йил 14 июнь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Россия Президенти Владимир Путин Россия раислик қиладиган ташкилотнинг устувор йўналишларини баён қилди. Жумладан, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, иштирокчи мамлакатларнинг ташқи чегаралари (жумладан, Афғонистон ва Сурия) яқинидаги инқироз ҳолатларини бартараф этиш, ШҲТ доирасида ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш.

Маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан, иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини ШҲТга аъзо давлатлар билан биргаликда нишонлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *