"Ўзбекэнерго" ва "Ўзтрансгаз" фаолияти қониқарсиз деб топилди

ноя 09 / 2017

alt

“Ўздавэнергоназорат” ДИ, “Ўздавнефтгазинспекция” ДИ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди. Давлат раҳбарининг 8 ноябрда имзолаган қарорида бу ҳақда айтилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, истеъмолчилар тоифасини инобатга олган ҳолда етказиб берилаётган энергия ресурслари қийматини аниқлашда табақалаштирилган ёндашишнинг мавжуд эмаслиги улардан нооқилона фойдаланишга олиб келмоқда, энергия тежамкор технологиялар ва муқобил энергия манбаларини жорий этишни рағбатлантирмаяпти. 

Шаҳарсозлик соҳасидаги амалдаги норма ва қоидалар объектларнинг энергия самарадорлигини таъминловчи замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунингдек, бинолар ва иншоотларнинг қурилиши ва реконструкция қилинишида энергия тежамкор материаллар ва технологияларни қўллашга етарли эътиборнинг мавжуд эмаслиги ҳам энергия ресурсларининг ортиқча сарф қилинишига олиб келмоқда.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *