Ўзбек Миллий академик драма театрида тиббиёт ходимлари байрами нишонланди

ноя 13 / 2016

alt

Мамлакатимизда 2006 йилдан буён ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.

Пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драма театрида ушбу санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат, жамоат, халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокорлар, журналистлар иштирок этди, дея хабар беради ЎзА.

Жамиятимиздаги тиббий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида эл саломатлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган шарафли ва масъулиятли касб соҳиблари €“ шифокор ва ҳамширалар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ходимларининг малака ва маҳоратини ошириш, соҳада эришилган илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Тиббиёт муассасалари, хусусан, оналик ва болаликни муҳофазалашга ихтисослашган шифохоналар, санитария-эпидемиология назорати марказлари, шифокорлар ва ҳамширалар ўртасида ўтказилаётган турли танловлар шулар жумласидан.

Тадбирда ушбу танловларнинг ғолиблари эълон қилинди. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси танловнинг оналик ва болаликни муҳофазалаш бўйича энг яхши тиббиёт муассасаси номинацияси совриндорлари сафидан ўрин олди.  
Танлов ғолиблари ва совриндорларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбек Миллий академик драма театри жамоасининг "Иймон" спектакли намойиш этилди.
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *