"Ўзавтойўл" АК раисининг ўринбосари тайинланди

ноя 09 / 2016

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 28 октябрдаги қарори билан Обид Адилов "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари - бош муҳандиси лавозимига тайинланди.

Обид Чориевич Адилов - 1983 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган, миллати ўзбек. 2008 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институти магистратурасини тамомлаган. Ўтган йиллар давомида "Ўзавтойўл" компанияси тизимидаги қатор корхона ва ташкилотларда меҳнат қилган. 

Ҳозирги лавозимга тайинлангунига қадар "Автомагистраль" ихтисослашган автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан фойдаланиш участкаси бошлиғи вазифасида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосар舓бош муҳандиси компаниядаги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш, инвестицион лойиҳаларнинг техник назорати, шунингдек, транспорт, механизация ва техник таъминот соҳаларига раҳбарлик қилади.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *