Ўқувчи дарсга келмаса унинг ота-онаси ва мактаб директорига нисбатан кескин чоралар кўрилади

мар 15 / 2017

alt

14 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида “2016-2017-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқувчилар давоматини тўлиқ таъминлаш, 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қамраб олишни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан ахборот берилди.

Қарорга кўра, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус касб ҳунар коллежларида ўқувчиларни дарсларга қатнашишини тўлиқ таъминлаш, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг сабаби ва келиб чиқишига замин яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, барча таълим муассасаларига профилактика инспекторларини бириктирилди. Шунингдек, барча умумтаълим мактабларида “Камолот” ЁИҲ етакчилари ишга қабул қилинди.

Тошкент шаҳрида жойлашган таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш ва умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларида доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилди.

Маълум қилинишича, энди таълим муассасаларига ўқишга қатнамайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ҳамда унга масъул бўлган, реал давоматни яширган таълим муассасалари раҳбар ходимларига нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Қарорда ўн кун муддатда таълим муассасаларида ишга қабул қилинган “Камолот” ЁИҲ етакчилари билан биргаликда таълим муассасалари ички интизомига бўйсинмайдиган ўқувчиларнинг рўйхатларини тузиш;

бир ҳафта муддатда барча таълим муассасаларидаги реал давоматни аниқлаш;

маҳалла профилактика инспекторларини таълим муассасаларига бириктириш;

профилактика инспекторлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан сабабсиз сурункали дарс қолдираётган, таълим муассасасининг ички тартиб интизомига бўйсинмайдиган, ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчилар билан манзилли ишлаб, жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, уларнинг ота-онасига тушунтириш ишларини олиб бориш;

фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек улар тарбиясига эътиборсиз ота-оналар билан алоҳида иш олиб бориш ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар йиғилишини ўтказиб, ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш белгиланган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    15 март 2017, 21:59

    камолотчилар мактабларда компютерь ва ноутдуклардан фойдаланишни шахар хокими такиклади деган гапларди таркатишмокда..

  • Мехмон
    15 март 2017, 21:54

    камолатчилар укишга келмаган укувчиларни интнрнет-кафелардан излаши керак..

  • Мехмон
    15 март 2017, 21:50

    синф рахбарлар хар бирукувчини айнан дарсга келиб кетишига кушимча хак олади..

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *