Гулшан боғини ободонлаштиришади ва унинг ҳудудида давлат клиникани қуришади

дек 14 / 2019

alt


Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги ушбу боғ ҳозирги кунда қаровсиз аҳволга келган. Унинг ҳудудида кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши баробарида атрофи ҳам ободонлпштирилади.

Шуни айтиш жоизки, қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади. Президент қарори билан эълон қилинган мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади. Буни амалга ошириш мақсадида махсус техника харид килинган.

Тошкент шаҳар ҳокимияти баёнотида таъкидлашича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони кўпайиб бораётганлиги сабабли тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрида 100% давлат тасарруфида буладиган 4 та кўп тармокли клиника куриш кўзда тутилган.  Улар 1-Тиббиёт Академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда Гулшан боғи ҳудудларида барпо этилиши режалашган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *