Гулнора Каримованинг соғлиғидаги муаммолар сабаб Швейцария Ўзбекистонга 555 млн доллар қайтаришни тўхтатиб қўйди

июл 04 / 2019

š°‘€‘‚¸½º¸ ¿¾ ·°¿‘€¾‘‘ƒ “‘ƒ»½¾‘€° š°‘€¸¼¾²°

Швейцария Гулнора Каримованинг соғлиғидаги муаммолар сабаб 555 миллион долларни Ўзбекистонга қайтариш жараёнини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Каримованинг адвокати Грегуар Манжа Twitter’даги саҳифасида хабар қилди.
 
«Ўзбекистон бизнинг мижозимизни қамоқда сақлашни тўхтатмас экан, ҳамкорлик бўлмайди. Унга янада кўпроқ босим ўтказишмоқда. Каримованинг ҳаёти хавф остида», — деб ёзади юрист.
 
Аввалроқ Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова онаси сақланаётган ёмон шароит ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани Швейцария пулларни Ўзбекистонга қайтаришига тўсқинлик қилаётгани ҳақида инстаграмида ёзганди.
 
Куни кеча Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган Тошкент вилоятидаги аёллар колониясида ўрганиш ўтказишни бошлагани хабар берилганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *