Гулнора Каримованинг адвокати мижози колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилганини маълум қилди

июл 19 / 2019

Швейцариялик адвокат Грегуар Манжа ўзининг твиттерида Гулнора Каримовани Зангиотадаги колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетишганини хабар қилди.
 
Унинг ёзишича, Ўзбекистонга Каримова билан кўришиш учун келган, бироқ мижозининг олдига қўйишмаган. Колония олдида 6 соат кутган, бу вақт мобайнида унинг олдидан иккита тез тиббий ёрдам машинаси ўтиб кетган. Адвокатнинг манбаси Каримова шу машиналардан бирида бўлганини билдирган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *