Гулнора Каримова ва бошқа кўплаб собиқ амалдорлар томонидан қайтарилган пуллар қаерга сарфланмоқда?

июн 24 / 2019

 

Аввалроқ интернет нашрларида Гулнора Каримованинг қизи Имон Instagram’даги саҳифасида онасига тегишли эканлиги тахмин қилинган ва ҳозирда ўчирилган аккаунтдан олинган баёнотни жойлаштиргани хабар қилинганди. Унда Гулнора Каримова кутишларни оқламагани ва ҳафсалаларини пир қилгани учун халқдан узр сўраган. Ўзининг Ўзбекистон ҳудудидаги 1,2 миллиард доллар шахсий активлари «ўзига тегишлиликдан чиққани ва республика бюджети фаровонлиги учун хизмат қилаётгани»ни маълум қилган.
 
Иқтисодчи Юлий Юсупов ўзининг Facebook’даги саҳифасида ушбу баёнотга нисбатан ўз фикрини билдирди:
— Бошқа кўплаб собиқ амалдорлар ҳам давлат фойдасига ўз мулкининг катта қисмини ўтказгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу ҳам миллионлаб, миллиардлаб пул дегани.
 
Биргина Гулнора Каримованинг «ҳиссаси»ни олган тақдиримизда ҳам мамлакат бюджети учун бу катта сумма. Шу сабабли иккита савол юзага келади:
 
1. Давлат бюджетининг даромадлар тўғрисидаги қайси моддасига кўра бу каби киримлар амалга оширилмоқда? Негадир шу каби моддалар ва бюджетдаги тегишли суммаларни эслай олмайман.
 
2. Балки мана шу киримлар ҚҚСни 20 фоиздан 12 фоизга туширишга етар ва солиқ ислоҳотидаги асосий муаммони ҳал этишга ёрдам берар? Отасининг солиқ сиёсатида йўл қўйган хатоси қизининг пулларига тўғирланса ёмон эмаску.
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *