Гулистонда рашк туфайли содир этилган қотиллик тафсилотлари

июн 21 / 2019

Картинки по запросу бўғиб ўлдирди

18 июнь куни вақтинча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилгани ва қотил қўлга олингани хабар қилинган эди.
 
Бош прокуратуранинг хабар қилишича, Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро А.И. (1993 й.т.) 15 июнь куни илгаридан ўзига таниш бўлган Ў.А.ни рашк  қилган. Оқибатда қизнинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзи билан олиб келган ип бўлаги билан унинг бўйнидан бўғиб, қасддан ўлдирган. Сўнгра бўйнида бўлган тилла занжир, 1 жуфт тилла зирак, пластик карточкаси ва Samsung Galaxy русумли уяли телефонини қўлга киритган.
 
Жиноятнинг гумон қилинувчи А.И. томонидан содир этилганлиги унинг иқрорлик аризаси, кўрсатувларини ҳодиса жойида текшириш тергов ҳаракатлари, марҳумага тегишли бўлган далилий ашёлар: пластик карточкаси, ҳодиса жойидан олиб кетилган тилла буюмлар, Samsung Galaxy русумли уяли телефони, бармоқ излари, гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар мажмуи билан тасдиқланмоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят қўзғатилди.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *