Гулчеҳра Рихсиева Тошкент давлат шарқшунослик институтига ректор этиб тайинланди

июн 28 / 2019

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори лавозимига Рихсиева Гулчеҳра Шовкатовна тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилади.
 
Рихсиева Гулчеҳра Шовкатовна 1971 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. 2019 йилдан Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *