Ўқитувчиларнинг ойлиги 1000 долларга етказилади

мар 26 / 2019

alt

Давлат раҳбарининг энг биринчи қарори ўқитувчининг мақомини оширишга қаратилган эди. Вақти келиб жамиятда ўқитувчининг мавқеи бундан ҳам юксалади — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтаётган матбуот анжуманида Шерзод Шерматов буни таъкидлаб ўтди.
 
Вазир жамиятда ўқитувчининг мақомини юксалтириш, мавқеини ошириш, ижтимоий таъминланганлик даражасини кўтариш, ўқитувчини ўз хизмат вазифасидан ташқари ишлардан озод қилиш сингари соҳаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтди.
 
"Президентимиз ҳар бир видеоселекторда ўқитувчилар ҳақида албатта гапириб ўтадилар, “Уларнинг ойлигини 1000 долларга чиқармагунча тўхтамаймиз”, деб кўп айтадилар. Насиб қилса, албатта, шу даражага борамиз”, – деди Шерматов.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *