Ўқитувчилар энг кўп маош оладиган 17 мамлакат

дек 06 / 2018

alt

Ўқитувчилик касби ҳар бир давлатда энг муҳим касблардан ҳисобланади, чунки мамлакат фаровонлиги бевосита боғлиқ бўлган халқнинг саводли бўлиши учун пойдеворни айнан ўқитувчилар қўйишади. Айрим мамлакатларда ўқитувчиларнинг давлат ривожи учун қўшаётган ҳиссалари юксак қадрланади ва уларга яхши маош тўланади.

Қуйида ўқитувчилар йилига энг кўп маош оладиган мамлакатлар билан танишишингиз мумкин:

17. Франция —31,421.49 доллар

Францияда école maternelle деб аталувчи мактабгача таълимдан кейин мажбурий таълим тизими учта: école, collège ва lycée босқичларига бўлинган.

alt

16. Португалия — 32,563.75 доллар

Португалияда мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган даврда таълим олиш учун давлат ёки хусусий таълим муассасасидан бирини танлаш мумкин.

alt

15. Коста-Рика — 33,519.29 доллар

Коста-Рикада ўқувчилар оилалари орасидаги иқтисодий тафовут ажралиб турмаслиги учун барча мактаб ўқувчилари бир хил либосда юришлари шарт.

alt

14. Швеция — 36,766.81 доллар

Швецияда мажбурий мактаб таълими тўрт: мактабгача, кичик, ўрта ва катта таълим босқичларига бўлинади.

alt

13. Австрия —37,122.44 доллар

Австрияда 9 йиллик мажбурий бепул таълим тизими жорий этилган.

alt

12. Финляндия — 37,728.28 доллар

Финляндияда болалар 7 ёшга тўлганидан кейин мактабга қабул қилинади.

alt

11. Канада — 39,071.90 доллар

Бу ерда болалар 16 ёшгача мактабга келишга мажбур бўлиб, Манитоба, Онтарио ва Нью-Брансуикда таълим олиш 18 ёшгача мажбурий ҳисобланади.

alt

10. Нидерландия — 39,098.02 доллар

Нидерландияда асосий таълим тили голланд тили бўлса-да, аксарият мактаб ва университетлар инглиз тилида таълим беришга ўтмоқда.

alt

9. Австралия — 40,762.47 доллар

Австралияда уч турдаги мактаблар мавжуд: давлат мактаблари, католик мактаблари ва мустақил ёки хусусий мактаблар.

alt

8. Испания — 41,886.99 доллар

2008 йилги молиявий инқироз сабабли ҳозирда Испания Европада ишсизлик кўрсаткичи бўйича энг юқори ўринда туради.

alt

7. Мексика — 42,816.51 доллар

Мексикада аксарият болалар бошланғич мактабга боришади, аммо 2011 йилда атиги 62 фоиз бола ўрта мактабга кирган.

alt

6. АҚШ  — 43,556.76 доллар

2011 йилда АҚШда 3 ёшли болаларнинг ярми мактабгача таълим муассасасига қатнаган бўлса, Европада бу кўрсаткич 90 фоизни ташкил этган.

alt

5. Дания — 46,784.11 доллар

Данияда таълим олиш бепул бўлиб, бу ерда 9 йиллик мажбурий таълим жорий этилган.

alt

4. Норвегия — 47,313.23 доллар

Норвегияда эмигрантларнинг фарзандлари учун таълим икки тилда олиб бориладиган мактаблар фаолият кўрсатади.

alt

3. Германия — 61,418.47 доллар

Немис оилаларидаги болаларнинг аксарияти давлат мактабларида ўқишади.

alt

2. Швейцария — 69,704.74 доллар

Швейцарияда 26та кантон мажбурий таълим тизими учун масъул ҳисобланади.

alt

1. Люксембург — 79,129.67 доллар

Люксембургда таълим учта тилда: люксембург, немис ва француз тилларида олиб борилади.

alt

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб умумтаълим мактаблари бошланғич ва юқори синф ўқитувчиларига тоифасига қараб 1 614 581 сўмдан – 2 225 864 сўмгача тўланади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *