Ўтган ҳафтада содир этилган мудҳиш жиноятлар

июн 03 / 2019

 

UZ24 ИИВ маълумотлари асосида ўтган ҳафта давомида республика ҳудудида содир этилган айрим жиноятларга оид хабарларни эълон қилади. 

Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Р.Л. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
***
 
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи 23 ёшли Э.Ч. таниши 26 ёшли А.Р.нинг уйи олдида  ўзаро жанжал оқибатида уни бош ва танасининг турли жойларига ёғоч билан уриб жароҳат етказган. Натижада А.Р. касалхонага ётқизилган. Э.Ч. ушланган. Жабрланувчи А.Р.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида 14,03 гр. “опий” гиёҳвандлик моддаси топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
***
 
Номаълум ҳайдовчи “Матиз” русумли автомашинасини Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани Амиробод ОФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Коинот маҳалласида яшаган 26 ёшли Н.С. бошқарувидаги “Восход” русумли мотоциклни уриб юборган. Ва воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Элликқалъа тумани Сарибий ОФЙда яшовчи 31 ёшли Р.С.  бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 
 
***
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида номаълум ҳайдовчи 21 ёшли Д.Т.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Д.Т. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *