Ўтган ҳафта давомида Тошкентда 7 та фоҳишахона фош этилди

мар 13 / 2017

alt

Ўтган бир ҳафта давомида 30 дан ортиқ жиноят фош этилгани ва қидирувда бўлган 45 нафар шахс қўлга олинди. Фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртлик ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 7 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси тартибида жиноят ишлари қўзғатилди. Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 19 нафар шахс қўлга олинди.

Жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 367 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида профилактика куни муносабати билан ўтказилган брифингда маълум қилинди, деб ёзади "Даракчи" нашри.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Мехмон
    13 март 2017, 16:32

    хаммасини камаш керак

  • Мехмон
    13 март 2017, 11:57

    essiz a

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *