Ўртачирчиқда 241 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлди

ноя 27 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги 42-сонли мактабда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширган “Х” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар ноқонуний даромад орттиргани аниқланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, улар 241,9 млн. сўмлик таъмирлаш ишларини амалда бажармасдан, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аён бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Х” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *