Ўрта Чирчиқда ичида ўқувчилар бўлган автобус ЙТҲ натижасида ёниб кетди, жабрланганлар бор

апр 29 / 2019

alt

2019 йил 29 апрель куни соат 02:00ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-км.да Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган «Мерседес» русумли автобуснинг балони ёрилиб кетган.

Натижада автобус бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва ёнишни бошлаган, йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Барча йўловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати билан 2 нафари Ўрта Чирчиқ тумани шифохонасига 5 нафари Ўзбекистон Республикаси тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Ушбу автобусда Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчиси, 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-оналар ҳамда 3 нафар ҳайдовчи бўлган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *